Учрашувда 2030 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасидаги лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва JICA ўртасида соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Томонлар амалий ҳамкорликни янги лойиҳалар ва ташаббуслар билан янада бойитиш масалаларига ҳам эътибор қаратди.

Маълумот учун, JICA Ўзбекистонда энергетика, таълим, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш каби соҳалардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.