Томонлар давлатлар раҳбарлари ўртасидаги ишончли мулоқот медиа соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Делегация аъзолари «Ипак йўли ёшлари: Ўзбекистон» ҳужжатли фильмининг премьерасида иштирок этди. Фильмда Ўзбекистон ёшларининг ҳаёти ва интилишлари хитойлик томошабинларга таништирилган.
Шунингдек, Хитой халқаро коммуникациялар гуруҳи (CICG) вакиллари билан журналистлар малакасини ошириш, қўшма фильмлар тайёрлаш ҳамда икки мамлакат ҳаётини биргаликда ёритиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Хитойнинг қатор етакчи медиа ташкилотлари билан ҳам учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Учрашувлардан асосий мақсад миллий медиа соҳаси учун янги ижодий ва профессионал имкониятларни яратишдан иборат.