Пекин шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Давлат кенгаши вице-премьери, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Лю Гочжун ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ХитойЎзбекистон ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг 8-йиғилишида ҳам иштирок этди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда изчил ривожланаётгани, юқори даражадаги мулоқотлар эса амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Абдулла Арипов Ўзбекистон Хитойни узоқ муддатли ва ишончли стратегик шерик сифатида баҳолашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Тошкент икки давлат раҳбарлари белгилаб берган устувор йўналишлар асосида сиёсий ишончни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Бир макон, бир йўлташаббуси доирасидаги қўшма лойиҳаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Бош вазир Ўзбекистоннингягона Хитойтамойилига қатъий содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Шу билан бирга, у Хитой раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган глобал ташаббусларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Томонлар икки давлат халқлари манфаатларига хизмат қиладиган ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кўп томонлама мувофиқлашувни кучайтириш муҳимлигини қайд этди.