Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мурожаатларнинг 59 таси солиқ аудити натижалари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг умумий қиймати 294,4 миллиард сўмни ташкил этган.

Яна 23 та мурожаат сайёр солиқ текширувлари юзасидан келиб тушган бўлиб, улар бўйича баҳсли сумма 80,7 миллиард сўмга тенг бўлган.

Қўмита билдиришича, ўрганишлар давомида айрим ҳолатларда солиқ тўловчиларнинг важлари инобатга олинган. Хусусан, 0,6 миллиард сўмлик 4 та мурожаат бўйича аризачиларнинг талаби қисман қаноатлантирилган.

Шу билан бирга, 342,2 миллиард сўмлик 71 та мурожаат бўйича солиқ органлари қабул қилган қарорлар ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан мурожаатчиларга белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Ҳозирда эса умумий қиймати 32,3 миллиард сўм бўлган 7 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Мутахассислар ҳар бир ҳолатни қонунчилик асосида таҳлил қилиб, тегишли хулосалар тайёрламоқда.

Солиқ қўмитаси қайд этишича, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, давлат ва бизнес ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ҳамда судлардаги ортиқча юкламани камайтиришга хизмат қилмоқда.