Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ФҲДЁ органларида 172 мингта никоҳ расмийлаштирилган.
Никоҳ қурган эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
20 ёшгача — 3 093 нафар;
20–30 ёш — 141 620 нафар;
31–40 ёш — 19 005 нафар;
41–50 ёш — 4 967 нафар;
51–60 ёш — 2 310 нафар;
61–69 ёш — 813 нафар;
70 ёш ва ундан катталар — 218 нафар.
Шундай қилиб, 61 ёш ва ундан катта ёшдаги 1 031 нафар эркак расмий никоҳдан ўтган.
Статистикадан кўринишича, никоҳларнинг асосий қисми 20–30 ёшдаги эркаклар ҳиссасига тўғри келган.