Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 мингтага кўпайган.

Қайд этилишича, аҳолига тегишли автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг улуши жами автотранспорт воситаларининг 92,8 фоизига тенг бўлиб, сони 4 миллион 552,3 мингтани ташкил қилган.

Шунингдек, жисмоний шахсларга тегишли:

  • юк автомобиллари — 330,3 мингта;
  • микроавтобуслар — 7,5 мингта;
  • махсус транспорт воситалари — 7,2 мингта;
  • автобуслар — 5,8 мингта этиб қайд этилган.

Статистика маълумотлари мамлакатда аҳоли ихтиёридаги автотранспорт воситалари сони йил сайин ўсиб бораётганини кўрсатмоқда.