Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 678,1 млн кВт⋅соатга ёки қарийб 40 фоизга кўп.

    Жумладан:

    • қуёш электр станциялари томонидан 1 млрд 159,6 млн кВт⋅соат;
    • шамол электр станциялари томонидан 1 млрд 208,6 млн кВт⋅соат энергия ишлаб чиқарилган.

    Натижада 631 млн куб метр табиий газ тежалди, атмосферага 1,3 млн тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди.


    Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида қуёш ва шамол станциялари 1 млрд 690,1 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарган эди.

    Маълум қилинишича, бу ҳажм ўртача 3,9 млн хонадоннинг уч ойлик ёки 986 минг хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжини қоплашга етади.