Бу ҳақда Дори воситалари хавфсизлиги маркази ва Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов “Дарё” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Текширувлар маҳаллий ишлаб чиқарилган тестлар ёрдамида
амалга оширилади. Президентнинг 207-сонли фармонига кўра, маҳаллий тест
“полоска”лар яратилган:
“Ҳозир бизда маҳаллий, шу пайтгача ишлаб чиқарилмаган
(тестларни) ишлаб чиқардик. Бу оддийгина “полоска”... Тилига тегизиб кўради,
сўлакдан аниқлайди. Шундоқ тиқади, 3 секундда тест белгисида аниқланадиган
“полоска” чиқади. Биз ҳозир 16 та наркотикка нисбатан шунақа (тестларни) бирга
ишлаб чиқдик”, дейди мутахассис.
Исматжон Азизовнинг тушунтиришича, янги тизим
фақатгина вазиятни тезкор аниқлаш билан чекланиб қолмай, узоқ муддатли
хулосалар беришга ҳам қодир:
“Бизда ҳозир оддийси ва сал мураккаброғи бор —
лабораторияларда ишлатиладиган. Ҳатто соч толасидан аниқлаш мумкин бўлган
аппарат ишлаб чиқишни йўлга қўйяпмиз. Бу экспресс усул билан аниқланади ҳамда
уч ойдан олти ойгача истеъмол қилганлиги тўғрисида маълумот олиш мумкин, ҳам
миқдорий жиҳатдан, организмида қанча борлигини кўрсатади.
Ушбу аппаратлар ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлигида
регистрациядан ўтмоқда ва апробациядан сўнг июнь ойидан оммавий ишлаб
чиқариш бошланиши маълум қилинди. Тестлар сентябрь ойидан бошлаб мактаб ҳамда
университетларда кенг қўлланила бошлайди.