«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти бу борадаги таҳлилларини эълон қилди.

2025 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промиллени ташкил этган.

Бу ҳар 1000 та никоҳга ўртача 175 та ажрим тўғри келишини англатади. Мазкур кўрсаткич халқаро миқёсда паст бўлиб, мамлакатда ажримлар даражаси кўплаб давлатларга нисбатан анча кам эканини кўрсатади.

Жумладан, никоҳ барқарорлиги коэффициенти Молдовада – 642,7, Озарбайжонда – 431,9, Қозоғистонда – 328,2, Қирғизистонда эса – 289,6 промиллени ташкил этади.

Бу рақамлар билан солиштирганда, Ўзбекистонда оила институти нисбатан барқарор экани намоён бўлади.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги юқори даражада сақланиб қолмоқда. Аксинча, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар нисбатан юқорироқ экани кузатилади