Luminous Blue — ёрқин кўк
WGSN томонидан 2027 йилнинг Color of the Year сифатида танланган Luminous Blue — электрсимон ва диққатни тортувчи кўк тус. Унинг кийим-кечак, аксессуарлар ва турли дизайн йўналишларида кенг қўлланиши кутилмоқда.
Energy Orange — жонли апельсинранг
Энергия ва ҳаракатни ифодаловчи Energy Orange образга динамика қўшади. Айниқса, спорт кийимлари, аксессуарлар ва диққатни тортувчи statement образларда бу ранг ажралиб туриши кутиляпти.
Pop Pink — ёрқин пушти
Pop Pink оддий пуштидан фарқли равишда анча жонли ва ифодали тус. У замонавий образларга ёшлик бағишлаши кутилмоқда.
Meadowland Green — табиий яшил
Табиат ва хотиржамликни эслатувчи Meadowland Green нейтрал ва табиий эстетикани яхши кўрувчилар учун мос вариант. Уни кундалик кийимларда ҳам осон қўллаш мумкин.
Clay — илиқ нейтрал тус
Рink-beige тус — минималистик образлар учун универсал вариантлардан бири. У нейтрал ранглар билан осон уйғунлашади ва сокин, нафис образ яратишга хизмат қилади.
Мадина Ботиржонова