Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, жамият мутахассиси Ш.Э. «А.Ғ.» МЧЖ раҳбари Х.Т.га корхонанинг ичимлик суви тармоғи ҳужжатлари сохталиги ва тармоққа ноқонуний уланганини маълум қилган.
У муаммони 9 миллион сўм эвазига ҳал қилиб бериш, 100 миллион сўмлик қарздорликни бекор қилиш ҳамда янги сув ҳисоблагич ўрнатишни ваъда қилган.
Мутахассис ваъда қилинган пулнинг 2,4 миллион сўмини олган. Қолган 6,6 миллион сўмни олаётган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.