Санэпидқўмитанинг маълум қилишича, ҳозирда Россия Федерациясининг ваколатли идоралари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий манбалари орқали вазият мунтазам равишда кузатиб борилмоқда. Хусусан, касаллик ташхисининг лабораторияда тасдиқланган ёки тасдиқланмагани, эҳтимолий юқиш манбаи ва йўллари, беморнинг ҳаракатланиш йўналиши ҳамда у билан мулоқотда бўлган шахсларга оид маълумотлар ўрганилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг тайёргарлиги кучайтирилган.
Шу билан бирга, фуқароларимиздан турли хабарларга ишонмаслик, маълумотларни фақат расмий манбалар орқали кузатиб бориш сўралади.
Эпидемиологик вазиятда ўзгариш юз берган тақдирда жамоатчиликка белгиланган тартибда қўшимча ахборот тақдим этилади.