Бу ҳақда Миграция агентлигининг Хорижда иш Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, фармацевтика соҳасида тажрибага эга мутахассислар учун Қатар давлатида ишлаш имконияти эълон қилинди. Номзодлар «Xorijda ish» платформасида резюме (CV) тўлдириш орқали танловда иштирок этиши мумкин.
Маълум қилинишича, иш кунига 7 соатни ташкил этади. Ойлик иш ҳақи қўлга тегадиган ҳолда 2000 АҚШ долларигача бўлиши мумкин.
Иш берувчи томонидан ишчи визаси расмийлаштириш харажатлари, Ўзбекистон–Қатар авиачиптаси, тиббий суғурта, аэропорт трансфери, турар жой ҳамда ички транспорт харажатлари қоплаб берилади.
Номзодлар ўз ҳисобидан озиқ-овқат харажатларини қоплайди. Бу харажат ойига тахминан 150–200 АҚШ долларини ташкил этади.
Номзодлардан 22 ёшдан 55 ёшгача бўлиши, фармацевтика йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, камида бир йиллик иш тажрибаси ҳамда инглиз тилини мулоқот даражасида билиши талаб этилади. Шунингдек, Қатарда ишлашга тайёр бўлиши лозим.
Маълумотларга кўра, мазкур йўналиш бўйича йиллик эҳтиёж 100 нафар фармацевтика ходимини ташкил этади. Номзодлар «Xorijda ish» платформасида CV тўлдирганлар орасидан саралаб олинади.