Бу ҳақда Associated Press Зимбабве Миллий табиий офатларни бошқариш агентлигига таяниб хабар берди.
Жами 77 киши қутқарилди ва улар кўлдаги кичик оролга етиб боришди, 27 киши эса бедарак йўқолган.
Зимбабве фуқаролик ҳимояси бўлинмасининг баёнотида чипталар савдоси маълумотларини кўриб чиққандан сўнг, бортда 114 йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлганлиги аниқлангани айтилган.
Кўлда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди report.az.