Пойтахтнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Бугун, 4 август куни пойтахт Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Келтирилишича, бугун куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтимизнинг Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу сабаб баъзи маҳалла ва кўчаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.