Президентнинг Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт/соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Жорий йилнинг, 19-23 декабрь кунлари Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида зарур ҳолатларда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" инспекторлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида кузатув камераларидан (Body Camera) фойдаланиш тизими тўлиқ йўлга қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон излов қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
"Ўзатом" агентлиги ва Венгриянинг MVM EGI Zrt компанияси ўртасида атом электр станцияси қуришда ҳамкорлик, экспорт молиялаштириш имкониятлари ва қатор битимларни имзолаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудлардаги ҳовлилар ва табиий газ тармоқларига уланмаган кўп хонадонли уйлар учун электр энергиясига имтиёзли тарифларни жорий этиш бўйича ҳисоб-китобларга асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
«ACWA Power» компанияси томонидан Сирдарё вилоятида фойдаланишга топширилган қуввати 1500 МВт.ли иссиқлик электр станциясининг 2-сонли газ турбинасида ротор носозлиги кузатилди.
Шу йилнинг 8 декабрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10 млрд кВт·соатга етди.