Интернетга қарамлик – замонавий жамият учун жиддий муаммо
Интернет бугунги кунда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига, яқин кўмакчимизга айланди, десак муболаға бўлмайди. Исталган саволларимизга жавоб топишдаги аҳамиятини қўя турайлик, у тақдим этаётган хизматлар ҳаётимизга қулайлик яратиб, ишимизни анча енгиллаштиряпти.