Россиядаги вақтинчалик сақлаш марказидаги ватандошлар ҳолидан хабар олинди

    Уларнинг аксарияти меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи патентнинг муддати ўтиб кетгани боис мазкур муассасага жойлаштирилгани маълум қилинди.

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Екатеринбург шаҳрида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказида бўлиб, ватандошлар ҳолидан хабар олишди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

    Мазкур муассаса ваколатли ходимлари билан суҳбат жараёнида бу ерда сақланаётган ватандошларимиз муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Бош консулхона ва мазкур муассаса ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

    Марказда ватандошларни сақлаш, уларнинг тиббий ва бошқа зарур ёрдамларни олиши, шунингдек, яқин қариндошлари билан телефон мулоқотларини ташкил этиш шартларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Юртдошларимиз билан мулоқот чоғида уларнинг аксарияти меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи патентнинг муддати ўтиб кетганлиги боис мазкур муассасага жойлаштирилганликлари маълум қилинди.