Миграция агентлиги Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча ўзбекистонликларга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар ўзбекистонлик мазкур хафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади.
Бугун, 11 февраль куни Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган бола Ватанга қайтарилди.
Сальвадор АҚШда ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирларни ўз қамоқхоналарига жойлаштиришга рози бўлди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ноқонуний мигрантларнинг мамлакат жанубий чегарасини кесиб ўтишини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди Оқ уй.
2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача АҚШ иммиграция ва божхона хизмати мамлакатдан 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баравар кўп.
Уларнинг аксарияти меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи патентнинг муддати ўтиб кетгани боис мазкур муассасага жойлаштирилгани маълум қилинди.
Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун “яшил йўлак” орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилди.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг муҳожирларга қарши курашиш мақсадида АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкин, деб ёзади Newsweek.
АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан бошқа чораси йўқлигини айтди.