Жорий йилнинг 10 август куни “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура Департаменти ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Янгийўл тумани, “Ҳақиқат” МФЙда фуқаро Ж.А. га қарашли фермер хўжалиги ўзбошимчалик билан, ноқонуний равишда электр тармоғига уланиб олганлиги натижасида давлат манфаатларига 435 миллион 456 минг сўм (967 680 кВт·соат) миқдорида зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 4 минг 800 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Аниқланган ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.