Анъанавий тўқимачилик ва мода намойиши бўйича халқаро кўргазма натижаларига кўра ушбу номинациялар ғолиблари аниқланди ва тақдирланди:

Анъанавий ҳунармандчиликдаги аҳамиятли инновациялари учун – Гунжан Жаин (Ҳиндистон)

Ўзбек қўл каштачилиги анъаналарининг янгича талқини учун – Мадина Қосимбаева (Ўзбекистон)

Тожик читгарлиги санъати анъаналарини қайта тиклаётгани учун – Мирамин Саидов (Тожикистон)

Бухоро зардўзлик анъаналарини сақлаб қолгани учун – Бахшило Джумаев (Ўзбекистон)

Абр матоларининг маҳаллий анъаналарини сақлаб қолганлиги учун – Набижон Тоштемиров (Ўзбекистон)

Анъанавий усуллар ва замонавий дизайн уйғунлиги учун – Эдрик Онг Лианг Бин (Индонезия)

Қадимий нақшларни сақлашда юксак маҳорат учун – Муҳаммад Абдул Жаббар (Бангладеш) - Cонвей Бангладеш

Ипак гиламлар тўқишдаги юқори технологик ва бадиий савияси учун – Илҳом Давлетов (Ўзбекистон)

Мода саноатида номинациялар:

Этник-маданий анъаналарнинг оригинал талқини учун – Айжан Бекқулова (Қозоғистон)

Ретро ва этник услуб уйғунлиги учун – Ирина Шарипова (Ўзбекистон)

Ҳиндистоннинг анъанавий маданияти орқали тасвирларни очиб бергани учун – Мубин Хатри (Ҳиндистон)

Гламур эстетикаси ва юқори мода услуби туйғуси учун – Зуҳра Инат, Моел Бош (Латвия)

Абр матоларининг ранг жозибадорлигини маҳорат билан тақдим этгани учун – Султон Салиев (Россия)

Фестивалнинг махсус мукофоти

Анъанавий тўқимачиликни сақлаш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда Атлас байрами фестивалини ташкил этишдаги кўп йиллик фаолияти учун – Расул Мирзааҳмедов (Ўзбекистон).

Санъаткорлар, фольклор жамоалари иштирокидаги консерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.

"Жаҳон ҳунармандлари шаҳри" деган юксак номга сазовор бўлган Марғилонда навбатдаги “Атлас байрами” В халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ана шундай юқори нотада ўз якунига етди.