Кўпчилик аллақачон телефонини қулфдан чиқариш ва банк ҳисобини бошқариш учун биометрик аутентификациядан фойдаланмоқда.

Ҳозирги кунда энг хавфсиз усуллардан бири бўлгани биометрик аутентификациянинг бир қанча камчиликлар ҳам мавжуд:

— Юзни аниқлаш функцияси орқали қурилма камераси доимий фаол ҳолатда бўлади ва бу орқали фойдаланувчи ҳаракатлари кузатилиши мумкин;

— Қурилмани ишлаб чиқарувчи компания орқали фойдаланувчи рухсатисиз унинг портрети шакллантирилиши ва  унга йўналтирилган реклама роликлари тақдим этилиши мумкин;

— Биометрик маълумотларингиз кибержиноятчилар томонидан бузилган бўлса, бармоқ изларини тиклаш ёки янги яратиш имконияти йўқлиги;

— Биометрик маълумотларингиз кибержиноятчилар томонидан қўлга киритилган ҳолларда барча хафсизлик тўсиқларидан ўта олиш имконияти мавжудлиги.

Буларнинг барчаси сиз фойдаланаётган қурилманинг хавфсизлигига ҳам боғлиқ.