Тошкент вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 6 триллион 68 миллиард сўмлик қурилиш-пудрат ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 триллион 453 миллиард сўмга кўпайди.
2021 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 206 та объектда 1 триллион 246 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Жумладан, 45 та (20 таси 2020 йилдан ўтган) мактабгача таълим ташкилотларида 100 миллиард сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда, 4 та объект фойдаланишга топширилган.
Масалан, Юқори Чирчиқ тумани “Чумчуқжар” МФЙ ҳудудидаги янги боғча, Тошкент туманидаги 23-боғча, Оҳангарон тумани "Санам" МФЙдаги 5-боғча, Зангиота туманидаги 5-боғча фойдаланишга топширилди.
Жорий йилда ўтган йилга нисбатан 97 тага кўп мактабгача таълим ташкилотлари объектларида 215 миллиард сўмдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда бу борада 1 трлн 285 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 2 минг 128 та объект фойдаланишга топширилган. Шунингдек, дастурдан ташқари иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 1 минг 521 та ички йўллар таъмирланди. Ҳозир жами 3 минг 649 та объект фойдаланишга топширилган.