Тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш мўлжалланган мазкур янги қувватда 700 га яқин иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Замонавий корхона жорий йилнинг тўртинчи чорагига қадар ишга туширилиши режалаштирилган эди.
Бироқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қурилиш майдонида бўлиб, лойиҳа ижроси билан танишгач, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириб, тикувчилик корхонасини июнь ойида фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди.
Кластер раҳбарияти мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиб, лойиҳани тезроқ якунлаш чора-тадбирларини кўрадиган бўлди.