1999 йилда Германияда топилган, диаметри 30 сантиметр бўлган бу бронза диск аквамарин рангли патина билан қопланган. Олтин билан жило берилган қуёш, ой ва 32 юлдуз тасвири акс этган самовий диск XX асрнинг ноёб шов-шувли археологик топилмаларидан бири ҳисобланади.

ЮНЕСКО маълумотига кўра, бу асар Умумжаҳон мероси рўйхатига киради. Диск инсониятнинг осмон ҳақидаги дастлабки билимлари ҳақида ўзига хос нуқтаи назар беради.

Небра самовий дисклари Германиянинг Гале шаҳридаги давлат музейига тегишли, лекин ҳозир Британия музейига ижарага берилган, бу артефакт 15 йил ичида биринчи марта чет элга олиб чиқилди.

Британия музейининг маълум қилишича, у феврал ойида очиладиган Стоунхенжга бағишланган кўргазма доирасида намойиш этилади.