Агар ҳар доимги уйғонадиган вақтингиздан бир, бир ярим соат вақтли уйғонсангиз, югуришга ёки эрталабки бадантарбия машғулотларига вақтингиз етади. Бундан ташқари эрталабки жисмоний фаоллик кайфиятни кўтариб, кишига қувонч бағишлайди.

Нонушта — куннинг энг муҳим овқатланиш қисми. Сиз буни биласиз, аммо вақтингиз йўқлиги туфайли ошқозонингиз «қуруқ» ҳолатда кўчага отланасиз. Тушлик яқинлашган сари эса иштаҳангиз "уйғона бошлайди". Эрта уйғонишнинг яна бир ижобий жиҳати — сиз нонуштани ўтказиб юбормайсиз.