“Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари билан танишинг.

Танловнинг босма нашрлар йўналиши бўйича ғолиблари:

“Жадид” газетаси бўлим мудири Шойим Бўтаев (1-ўрин).

“Народное слово” газетаси масъул котиби Нурлан Усмонов (2-ўрин).

“XXI аср” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов (3-ўрин).

Танловнинг интернет нашрлари йўналиши бўйича ғолиблари:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказ бошлиғи ўринбосари Икром Аввалбоев (1-ўрин).

“Kun.uz” веб-сайти муҳаррири ва махсус мухбири Шуҳрат Шокиржонов (2-ўрин).

“Дунё” АА таҳририяти хизмат бошлиғи Наргис Саидалиева (3-ўрин).

Танловнинг радио йўналиши бўйича ғолиблари:

“Mahalla” радиоканали “Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар” муҳарририятининг бўлим мудири Умида Ғаффорова (1-ўрин).

“Қорақалпоғистон” радиоканали “Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари” бош муҳарририяти муҳаррири Қундыз Жумағалиева  (2-ўрин).

“Ўзбекистон 24” телерадиоканали катта муҳаррири Шоира Умрзоқова (3-ўрин).

Танловнинг телевидение йўналиши бўйича ғолиблари:

“Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастури мухбири Элёр Гўрўғлиев (1-ўрин).

“Ўзархив” агентлиги матбуот котиби, “Архивариус” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Анваржон Алиев (2-ўрин).

“Renessans TV” телеканали бош муҳаррири Жасур Раҳмон (3-ўрин).

Тадбир давом этмоқда.