Ў.Останов 1982 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган, 2003-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.