Россиянинг турли вилоятларида яшаб меҳнат қилаётган фарғоналиклар билан Мустақилликнинг ўттиз йиллик байрамини биргаликда қутлаш учун борган Фарғона вилояти делегациясининг сўнгги ташриф манзили Пермь ўлкасидаги Березники шаҳри бўлди. 

Шаҳардаги “Металлург” маданият саройида Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги бош консули Абдусалом Хатамов, Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари ва фарғоналик санъаткорлар, маҳаллий ўзбек миллий маданий маркази раҳбарлари иштирокида Пермда яшаб, меҳнат қилаётган ватандошлар учун байрам тадбири ташкил этилди.