Президент Мун Чже Ин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сеулда икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан саммит ўтказади.
Давлат раҳбари 16 декабр куни уч кунлик давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради. 17 декабрда саммит бўлиб ўтади.
2022 йилда Жанубий Корея ва Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади. Саммитда икки халқ ўртасидаги «келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.