Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.

Тошкент шаҳар Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари сайловларини ўтказиш учун 6-Чўпон ота сайлов округи, 29-Қипчоқ сайлов округи, 36- Янгиобод сайлов округи, 52-Уста Ширин сайлов округи, 54-Уч қаҳрамон сайлов округлари тузилган ва комиссия аъзолари шакллантирилган. Мазкур округларнинг тегишли қарорлари билан жами 73 та сайлов участкаси тузилган.

Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринлари сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий Тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон халқ демократик партияси ва Экологик партиялар иштирок этишига Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан ижозат берилган.