Улар жамоат бўлиб шаклланишлари давомида турли диний экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари ҳисобланган "Абдуллоҳ Зуфар" ва "Содиқ Самарқандий"нинг аудио ва видео маърузаларини тарқатган ҳолда сафларини кенгайтириш билан шуғулланишган.
Бундан ташқари, жамоат аъзолари Суриядаги жангариларга ёрдам бериш мақсадида моддий маблағларни тўплаб келишган ва уларнинг сафларига қўшилишни мақсад қилишган.
Ҳолат юзасидан Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.