Видеомулоқотда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси мутахассислари, “Konya Ticaret Odası” компанияси раҳбари ёрдамчиси Osman Doğan ҳамда турк ва ўзбек тадбиркорлари иштирок этишди.
Унда суғоришда илғор технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги, текстил, жун ва терини қайта ишлаш каби йўналишларда фаолият юритаётган турк ширкатлари билан ўзбек тадбиркорлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, “Ғиждувон” махсус иқтисодий зонасида юқоридаги йўналишларда маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Видеоконференцияда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида гуруҳлар ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорлар йўналишлар бўйича 2-3 турк ширкатлари билан бириктирилган таржимонлар орқали мулоқот олиб боришди. Мулоқотлар давомида лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.