“Бу ерда кўпроқ ижтимоий омиллар роль ўйнайди. Иссиқ ҳарорат, қуёшнинг чарақлаши, ультрабинафша нурларининг коронавирус инфекциясининг авж олишига ҳеч қандай таъсири йўқ”, дейди у.
Николай Никитин иссиқ ҳаво ҳарорати COVID-19 мутациясига билвосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам қайд этди. Яъни иссиқ об-ҳаво шароитида одамлар дала ҳовлига йўл олишади. Бу одамларнинг совуқ пайтларга нисбатан касалликни бир-бирига юқтириш хавфини камайтиради.
Шундай бўлса-да, иссиқ ҳаво ҳарорати коронавирусга чалинган ҳамда сурункали касалликлари бор одамларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади у.
“Бу биринчи навбатда қон айланиш тизимида муаммоси бор ёки юрак билан боғлиқ касалликларга чалинган инсонларга тааллуқли. Иссиқ ҳаво ҳарорати улар учун қўшимча юклама беради, оқибатда касаллик оғир кечиши мумкин”, дея қўшимча қилди у.