Ишчи гуруҳ дастлаб 500 кВли «Қоракўл» подстанциясида бўлиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Шундан сўнг, Олот туман ҳокими Наргиза Неъматова билан биргаликда туманда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, жорий йил апрель ойида бўлган кучли шамол ва ёмғир оқибатида ҳудуддаги электр энергияси таъминотида юзага келган жиддий муаммолар энергетиклар томонидан қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилиб, истеъмолчилар электр энергияси билан узлуксиз таъминлаб келинмоқда.
Маълумот учун, вилоят истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 1 826,3 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берилади. Вилоятдаги жами 426 100 та истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 16,2 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 957 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади.
2 633,8 километр электр узатиш тармоқлари ва 717 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиш ишлари якунига етказилиши арафасида. Бугунги кунда 24 та трансформатор пункти, 20,5 тонна трансформатор мойи ва 31,4 километр кабель маҳсулотларининг авария захираси яратилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.