Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электр поездлари ва «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари 15 фоизга кўтарилади.

Хусусан, «Афросиёб» учун янгиланган чипта нархлари қуйидагича бўлади:

Тошкент – Бухоро

  • VIP – 1 138 000 сўм;
  • Бизнес — 760 000 сўм;
  • Эконом — 509 000 сўм.

Тошкент – Қарши

  • VIP – 976 000 сўм;
  • Бизнес – 642 000 сўм;
  • Эконом – 429 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд

  • VIP – 709 000 сўм;
  • Бизнес – 455 000 сўм;
  • Эконом – 311 000 сўм.

Компания «Афросиёб» нархлари юқори тезликда ҳаракатланувчи электр поездларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар харажатлари ошгани, электр энергияси ва эксплуатация харажатлари кўпайгани, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатишни давом эттириш зарурати, электр поездлар инфратузилмасини сақлаш ва доимий модернизация қилиш ишлари ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилаётганини қайд этган.