Мазкур қонунда йирик ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади.
“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК ёки Давлат хизматлари маркази томонидан берилган чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилади.