Республикамизда 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1  миллиард кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 миллиард кВт соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоиз.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

Тошкент вилояти – 23,2 фоиз;

Сирдарё вилояти – 22,2 фоиз;

Қашқадарё вилояти – 19 фоиз;

Навоий вилояти – 16,1 фоиз, деб маълумот беради Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати.