Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати қарийб 30 миллион AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган. Оёқ кийим экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 миллион АҚШ долларига кам. 

2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

Қирғизистон Республикаси – 16,5 миллион;

Қозоғистон – 7 миллион;

Тожикистон – 4,5 миллион;

Россия – 861 минг;

Афғонистон – 631 мингAҚШ доллари.

2021 йилнинг 10 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 12,8 миллион;

Самарқанд вилояти – 6,5 миллион;

Фарғона вилояти – 6 миллион;

Тошкент вилояти – 1,9 миллион АҚШ доллари.