Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХнинг Ангрен шаҳар бўлимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “S.» МЧЖ раҳбари Д.И. ва фуқаро А.С.лар олдиндан тил бириктириб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 тонна спирт маҳсулотини ҳар бир литрини 28 минг сўмдан ҳисоблаб фуқаро Ў.га 280 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.