Жорий  йил 26 август куни, Денов тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими, вилоят ДХХ ва божхона ходимлари томонидан туманнинг Намозгоҳ маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида туманнинг Ўрикзор маҳалласида яшовчи, И.Фарҳод мижозга 11 дона целлофан пакетларга жойланган 90,11 грамм опий гиёҳванд моддасини 30 миллион сўмга сотаётган вақтда ушлаб олинган

Шу  йилнинг 28 август куни И.Фарҳодга нисбатан Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.