Мамлакатимизда сифатли таълим бериш, бўш вақтини мазмунли ўтказишига кўмаклашиш билан бирга талабаларни иш билан таъминлаш, даромад топиши учун шароит яратиб бериш ҳам олий таълим муассасаларининг муҳим вазифалардан бирига айланди.
Давлатимиз раҳбари раислигида бу йил 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида аҳолини бандлигини таъминлаш бўлими инспекторлари, мактаб директорлари, боғча мудиралари ва бошқа иш берувчи корхона-ташкилот вакиллари иштирок этиб, мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Ярмарка якунида 100 нафар талабанинг бандлигини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.