Қамаши туманида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган ва ётиб қолган кексаларга Қашқадарё вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва “Нуроний” жамғарамаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан бир марталик пул маблағлари ва совғалар берилди.

Жумладан, 100 ёшдан ошганларга 300 минг сўм ва совғалар;

ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшайдиганларга 500 минг сўм.

 Кексалар эътибордан мамнун бўлиб, Президентимизга ўз миннатдорлигини билдирди.