Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2266 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 6 май куни 76 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1577 нафар, яъни 70 фоиздан ортиқ бемор вирусдан фориғ бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 679 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.