Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Марказ институт ташаббуси билан ташкил этилиб, ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва рақобатбардош мутахассис қилиб тайёрлашга қаратилган. Унга 10 миллиард сўм маблағ институтнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан сарфланди.

3 қаватли замонавий бинода:

  • Кутубхона
  • Конференция зали
  • Медиа студия
  • Интерактив доскалар билан жиҳозланган ўқув хоналари мавжуд.

Марказ доирасида қуйидаги инновацион курслар йўлга қўйилади:

1️. IТ ва дастурлаш – Пйтҳон, Жава, Web-дастурлаш йўналишларида чуқурлаштирилган машғулотлар

2️. Чет тиллари – Инглиз, рус, корейс тилларини интенсив ўрганиш имконияти

3️. Касб-ҳунар ўргатиш – Ҳунармандчилик, компьютер саводхонлиги

4️. Тадбиркорлик ва стартаплар – Бизнес режа, маркетинг, молиявий саводхонлик бўйича тренинглар

Шунингдек, марказда “Технологик таълим“ йўналиши талабалари учун амалиёт майдони ҳам яратилган.

Яна бир муҳим йўналиш – Виртуал туризм. Бу орқали Шаҳрисабзнинг тарихий ва маданий мероси рақамлаштирилиб, дунё миқёсида тарғиб қилинади.

“Ёшлар маркази“ – бу Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар – келажагимиз“ концепцияси доирасидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, ёшларнинг келажагини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Ҳамкорлик материали