“Роботлар яхши одам жарроҳларидан бир неча йил ичида, энг яхши одам жарроҳлардан эса тахминан беш йил ичида ўзиб кетади”, дея изоҳ берди Маск, жарроҳликда робототехника тараққиёти ҳақида ёзган блогер Марио Науфалнинг Х ижтимоий тармоқдаги постига.
Маск, шунингдек, Neuralink робот-жарроҳ ёрдамида одам мияси тўқималарига электродлар киритганини айтди, бу вазифани бажариш учун одамга тезлик ва аниқлик етмаган бўларди, деди у
Январь ойи бошида Маск биринчи одамга Neuralink компаниясининг мия имплани ўрнатилгани ва унинг аҳволи яхши эканини маълум қилганди. Маскнинг сўзларига кўра, қурилманинг ишлаши натижасида олинган дастлабки маълумотлар истиқболли натижаларни кўрсатмоқда. Кейинчалик Маск Neuralinkнинг янги қурилмаси Telepathy (“Телепатия”) деб номланишини ёзди. У эгасига фикр кучидан фойдаланган ҳолда смартфон ёки компьютерни бошқариш имкониятини беради ва биринчи навбатда оёқ-қўлларини ишлатиш қобилиятини йўқотган одамлар учун ишлаб чиқган, деб хабар беради ria.ru.