Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Алиевнинг келмаслиги ҳақида расмий хабар келиб тушган. Ташрифдан воз кечиш сабаби сифатида президентнинг Ҳайдар Алиевга бағишланган муҳим ички тадбирларда иштирок этиши зарурлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Алиевдан ташқари Лаос президенти Тхонглун Сисулит ҳам Москвадаги парадга бормаслигини билдирган. Расмийларга кўра, у коронавирусга чалингани сабаб сафарини бекор қилган. Парадда унинг ўрнига Лаос номидан ташқи ишлар вазири Тхонгсаван Фомвихан иштирок этади.

Москвадаги парадда 20 дан ортиқ хорижий давлатлар раҳбарлари қатнашади. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари президентлари, Хитой раиси Си Сзинпин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Словакия бош вазири Роберт Фитсо, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Ветнам коммунистик партияси бош котиби То Лам, Бразилия президенти Лула да Силва, Сербия президенти Александр Вучич ва бошқа етакчилар бор.