Кобулда Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ва "В2В" шаклидаги учрашувлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Форумнинг очилиш маросимида Афғонистон мутасаддилари сўзга чиқиб, "Термиз халқаро савдо маркази", Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида "Ўзбекистон савдо уй"лари очилганини эътироф этди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг фаол ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидланди, афғон тадбиркорларига яратилаётган имтиёзлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирилди.
Расмий тадбирдан сўнг 96 нафар ўзбекистонлик ва 110 нафар афғон тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва "B2В" учрашувлар ташкил этилди.
Мулоқот чоғида озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида икки давлат ишбилармонлари ва компаниялари ўртасида умумий қиймати 45 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 16 та битим имзоланди.