Қайд этилишича, ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра энг кўп 48 балл тўплаган ва бутун турнир давомида 53 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган “Зафаробод“ кон бошқармасининг 3-сонли Геотехнологик кони жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Зафаробод шаҳарчасида “Бош директор кубоги“ турнири ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда "Навоийуран" ДК 6-Бирлашган касаба уюшмаси Қўмитаси раиси Даврбек Темиров, “Зафаробод“ кон бошқармаси директори Отабек Рузиев ҳамда корхона мутасаддилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

1-ўрин соҳибига турнир кубоги ва тегишли миқдордаги пул мукофоти сертификати тантанали равишда топширилди. Кучли учликдан жой олган “Зафаробод“ кон бошқармасининг 1 ва 4-сонли Геотехнологик кони жамоалари ҳам пул мукофоти сертификатларини қабул қилиб олишди.

Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи“, “Энг яхши тўпурар“, “Энг яхши дарвозабон“ номинациялари бўйича футболчилар махсус статуэткалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, яқинда спортнинг баскетбол тури бўйича “Бош директор кубоги“ учун баҳсларга старт берилади.


“Навоийуран“ ДК ахборот хизмати


Реклама