Қайд этилишича, Туркияга ишлаш мақсадида келган М.А. исмли фуқаро йўлни кесиб ўтаётган вақтда мототцикл ҳайдовчиси томонидан уриб юборилиши натижасида оғир тан жароҳати олди. Жабрланган аёл моддий имкониятларининг йўқлиги ва яшаш жойисиз қолганлиги боис қийин аҳволга тушиб қолган.
Бош консулхона, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Узбекистан Аирwайс“ АЖ билан ҳамкорликда беморнинг шифохона харажатларини қоплаш ва уни ватанга қайтариш ташкиллаштирилди.